МДҲ ПА кузатувчилари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловига таклиф этилди

Октябр ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. МДҲ ПА халқаро кузатувчилари бу йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиб боришда иштирок этишга таклиф этилди, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Подведены итоги деятельности Межпарламентской Ассамблеи СНГ за прошлый год
Олий Мажлис сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси (ПА) Кенгашининг йиғилишида иштирок этди.
"Ўзбекистон делегацияси раҳбари МДҲ ПА халқаро кузатувчиларини жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиб боришда иштирок этишга таклиф қилди", — деб ёзади матбуот хизмати.
Кенгаш йиғилишида Ҳамдўстлик мамлакатларидаги сайлов жараёнларини мониторинг қилишга катта эътибор қаратилди. Хусусан, Россия ва Озарбайжондаги президентлик сайловлари ҳамда Беларусдаги парламент сайловини мониторингида Парламентлараро Ассамблея халқаро кузатувчилари фаолияти кўриб чиқилди.
Парламент аъзолари миллий делегацияларнинг барча мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда МДҲ Парламент Ассамблеясида кузатувчи мақоми тўғрисидаги низом лойиҳасини маъқуллашди. Шунингдек, бир қатор бошқа ҳужжатлар ҳам тасдиқланди.
Ўзбекистон ва Россия парламент дипломатияси фаол давом эттирилади