Ўзбекистон ва Россия парламент дипломатияси фаол давом эттирилади

© Сенат Олий МажлисаПарламентская дипломатия Узбекистана и России будет активно продолжена
Парламентская дипломатия Узбекистана и России будет активно продолжена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2024
Oбуна бўлиш
Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ва минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилаётган БРИКСнинг X парламент форуми майдонида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ва минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
© Сенат Олий МажлисаПарламентская дипломатия Узбекистана и России будет активно продолжена
Парламентская дипломатия Узбекистана и России будет активно продолжена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2024
Парламентская дипломатия Узбекистана и России будет активно продолжена
Суҳбат аввалида икки давлат раҳбарларининг муносабатлари ўзига хос – дўстона, ўзаро ишончга асослангани, мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ҳар томонлама стратегик шериклик характерига эга экани алоҳида қайд этилди. Мулоқот чоғида иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида эришилган келишувларни ва савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш учун парламент дипломатияси механизмларидан фаол фойдаланиш зарурлигига урғу берилди. Томонлар халқаро парламентлараро ташкилотлар, хусусан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Парламентлараро иттифоқ доирасидаги ҳамкорликни фаол давом эттириш юзасидан якдил фикр билдирдилар.
Янгиликлар лентаси
0