ЕОИИ: "Ягона дарча" механизмини ишлаб чиқиш бўйича Россиянинг пилот лойиҳаси тақдим этилди

Пилот лойиҳалар томонлар вакиллари томонидан юқори баҳоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси, Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Федерал божхона хизмати ва Россия экспорт маркази Стратегия-2025 ни амалга ошириш доирасида Россияда “ягона дарча” миллий механизмини ривожлантириш бўйича пилот лойиҳалар намойишини ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг “ягона дарча” миллий механизмларини ривожлантириш лойиҳасига жалб қилинган Комиссия, божхона хизматлари, давлат органлари ва бизнес вакиллари иштирок этди.
Россия томони Россия Федерал божхона хизматининг ахборот-дастурий воситалари мажмуаси, шунингдек, Россия экспорт марказининг “Мой экспорт” рақамли платформасининг ишлашини намойиш этди.
Пилот лойиҳаларни намойиш этишда миллий “ягона дарча” механизмининг эталон моделининг долзарблиги қайд этилди.
Пилот лойиҳалар томонлар вакиллари томонидан юқори баҳоланди. Гап истиқболли божхона технологияларини ривожлантириш, савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солувчи органлар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни янада самарали йўлга қўйиш ҳақида кетаётгани алоҳида таъкидланди.