TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон аэропортлари орқали йўловчилар оқими 36% ошди, дея хабар берди "Uzbekistan Airports".
“Uzbekistan Airports” АЖ асосий фаолият кўрсаткичларини тақдим этар экан, 2024 йилнинг биринчи ярмида барча йўналишлар бўйича сезиларли ўсиш қайд этилганини маълум қилди.
Шундай қилиб, 6 ой давомида республика аэропортларида 53 303 та рейс амалга оширилди.
Шундан:
16 319 таси ички йўналишларда;
36 984 таси эса халқаро йўналишларда.
“Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 37% ташкил этди”, — дейилади хабарда.
Январь-июнь ойларида Ўзбекистон аэропортлари 6 369 384 нафар йўловчига хизмат кўрсатди.
Жумладан:
ички рейсларда 1 263 304 нафар;
халқаро рейсларда 5 106 080 нафар.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 36% ташкил этган.
Шунингдек, 2024 йилнинг биринчи ярмида 40 269 тонна юк ва почта жўнатмаларига хизмат кўрсатилди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 18% кўпдир. Бугунги кунда, республика аэропортларига 84 та йўналиш бўйича йўловчи қатновлари амалга оширилмоқда, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15% кўпроқдир.
Айтилишича, бу кўрсаткич янги авиаташувчиларни жалб қилиш ва бир вақтнинг ўзида бир нечта янги йўналишларни очиш ҳисобига ошди.