Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари ДХРда Яснобродовкани озод қилди

Мудофаа вазирлиги: “Марказ” қўшинлар гуруҳи ДХРда Яснобродовкани озод қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Россия қўшинлари ДХРдаги Яснобродовка аҳоли пунктини назорат остига олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Марказ қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Яснобродовка аҳоли пунктини озод қилди ва тактик вазиятни яхшилади”, — дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, Марказ қўшинлари гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Красноармейск, Миролюбовка, Тимофеевка, Водяное Второе ва Торецк аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 31-, 32-, 110-механизациялашган, 59-мотоўқчилар бригадаси ва 132-разведка батальони тузулмаларини мағлуб этди.
“Биз Украина Қуролли кучларининг 41-, 47-механизациялашган, 68-егер ва 95-ҳаво ҳужуми бригадалар ҳужум гуруҳининг бешта қарши ҳужумини қайтардик. Душманнинг йўқотишлари 420 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи, зирҳли жанговар машина, тўртта автомобиль, иккита 122 миллиметрли Д-30 гаубицаси ва 100 миллиметрли “Рапира” танкка қарши тўпини ташкил қилди”, — дейилади хабарда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Мудофаа вазирлиги "оловли карусель" тактикасидан қандай фойдаланмоқда?