Путин Байкал-Амур магистрали иштирокчиларига табрик йўллади — тафсилотлар

Путин БАМ қурилиши бошланганининг 50 йиллиги байрами муносабати билан унинг иштирокчиларини табриклади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Байкал-Амур магистрали (БАМ) қурилиши бошланганининг 50 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар иштирокчиларига табрик йўллади. У ўз сўзида кун тартибида БАМ ва Транс-Сибир темир йўлларини янада модернизация қилиш борлигини айтиб ўтди, дейилади Кремль сайтида эълон қилинган табрик матнида.
“Азиз дўстлар! Сизларни катта, муҳим сана – Байкал-Амур магистралининг кенг кўламли қурилиши бошланганининг 50 йиллиги билан табриклайман... Ушбу стратегик магистралнинг долзарблигини ҳаётнинг ўзи ишончли исботлади. Шунинг учун кун тартибига БАМ ва Транс-Сибир темир йўлларини янада модернизация қилиш, уларнинг ўтказиш қобилиятини ошириш, темир йўл инфратузилмасини янгилаш киради”, — дейилади табрикда.
Россия раҳбарининг қўшимча қилишича, Россиянинг турли минтақаларида тантанали йиғилишлар, маданий ва спорт тадбирлари ушбу ажойиб юбилейга бағишланади. Аммо байрамнинг асосий маркази ҳақли равишда БАМ пойтахти – Тинда бўлди.
БАМ Шарқий Сибир ва Россиянинг Узоқ Шарқидан ўтувчи бу темир йўл узунлиги 4324 километр бўлиб, дунёдаги энг йирик темир йўл линияларидан биридир. У учта вақт зонасини ва Россиянинг олти минтақасини кесиб ўтади. Айнан 1974 йилнинг 8 июль куни "Байкал-Амур темир йўлини қуриш тўғрисида" қарор қабул қилинди. Темир йўл энг оғир иқлим шароитида қурилган.
Путин ва Алиев Байкал-Амур магистрали қурилиши бўйича қандай фикрлар билдирди?