Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбий хизматчилари ДХРнинг Чигари аҳоли пунктини озод қилишди

Шунингдек, “Марказ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фронт чизиғидаги тактик позициясини яхшилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik.Россия ҳарбийлари ДХРнинг Чигари аҳоли путктини назорат остига олди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Марказ” қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Чигари аҳоли путнктини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, бундан ташқари, рус аскарлари фронтдаги тактик вазиятни яхшилаган.
Марказий гуруҳнинг ҳарбий хизматчилари ДХР Артемово, Дружба, Воздвиженка, Тимофеевка, Торецк, Березовка ва Новгородское аҳоли пунктлари ҳудудларида бешта Украина бригадаси тузилмаларига зарба беришди. Бундан ташқари, кун давомида улар Украина Қуролли кучларининг учта бригадаси ва 425-алоҳида "Скала" ҳужум батальонининг олтита қарши ҳужумини қайтаришди.
"Марказ" билан бўлган жангларда душман 340 нафаргача ҳарбий хизматчини, танк, АҚШда ишлаб чиқарилган "Bradley" пиёда жанговар машинаси, иккита автомобиль, АҚШда ишлаб чиқарилган 155 мм М777 гаубица, 152 мм "Мста-Б" учта гаубица, АҚШда ишлаб чиқарилган 122 мм Д-30 гаубица ва 105 мм М119 қуролни йўқотди.