ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Масуд Пезешкиённи Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади. Давлат раҳбари телеграммаси Кремль сайтида эълон қилинди.
“Эрон Ислом Республикаси президенти этиб сайланганингиз билан самимий табрикларимни қабул қилинг <...> Президент сифатидаги фаолиятингиз дўст халқларимиз фаровонлиги йўлида, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, барча соҳаларда конструктив икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади, деб умид қиламан. ”, — дейилади хабарда.
Путин ўз табрикларида Москва ва Теҳрон “халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал қилишда саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириб келаётганини” таъкидлади ҳамда Россия-Эрон муносабатларининг дўстона ва яхши қўшничилик характерини таъкидлади.
“Сизга муваффақият, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилайман”, — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раиси 19 май куни вилоятида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган эди. Унинг бортида яна етти киши, жумладан ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиан ҳам бўлган.
5 июль куни Эронда мамлакат ижроия раҳбари вафоти муносабати билан ўтказилган навбатдан ташқари президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Унда ислоҳотчилар қаноти номзоди, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Пезешкиён 53,6% (16,384 млн) овоз тўплаб ғалаба қозонди. Унинг рақиби, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили, консерватив қанот вакили Саид Жалилий 44,3% (13,538 млн.) овоз билвн мағлуб бўлди. Сайловнинг иккинчи турда сайловчиларнинг тахминан 49,8 фоизи иштирок этди.