https://sputniknews.uz/20240706/putin-iran-yangi-prezidenti-pezeshkiyanni-tabrikladi-44698801.html
Путин Эрон янги президенти Пезешкиённи табриклади
Путин Эрон янги президенти Пезешкиённи табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Ўз табрик сўзида Путин Россия ва Эрон самарали ҳамкорликни давом эттиришига умид билдиди. 06.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-06T13:52+0500
2024-07-06T13:52+0500
2024-07-06T15:16+0500
эрон
россия
владимир путин
табрик
самимий табрик
масъуд пезешкиён
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/0e/44375085_0:159:3077:1890_1920x0_80_0_0_486df6f227e7ffe4e92b370662cb3099.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Масуд Пезешкиённи Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади. Давлат раҳбари телеграммаси Кремль сайтида эълон қилинди.Путин ўз табрикларида Москва ва Теҳрон “халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал қилишда саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириб келаётганини” таъкидлади ҳамда Россия-Эрон муносабатларининг дўстона ва яхши қўшничилик характерини таъкидлади.“Сизга муваффақият, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилайман”, — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раиси 19 май куни вилоятида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган эди. Унинг бортида яна етти киши, жумладан ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиан ҳам бўлган.5 июль куни Эронда мамлакат ижроия раҳбари вафоти муносабати билан ўтказилган навбатдан ташқари президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.Унда ислоҳотчилар қаноти номзоди, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Пезешкиён 53,6% (16,384 млн) овоз тўплаб ғалаба қозонди. Унинг рақиби, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили, консерватив қанот вакили Саид Жалилий 44,3% (13,538 млн.) овоз билвн мағлуб бўлди. Сайловнинг иккинчи турда сайловчиларнинг тахминан 49,8 фоизи иштирок этди.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/0e/44375085_174:0:2905:2048_1920x0_80_0_0_a1aa89bf86b6be340df66815f1ee178d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эрон, россия, владимир путин, табрик, самимий табрик, масъуд пезешкиён
эрон, россия, владимир путин, табрик, самимий табрик, масъуд пезешкиён
Путин Эрон янги президенти Пезешкиённи табриклади
13:52 06.07.2024 (янгиланди: 15:16 06.07.2024) Ўз табрик сўзида Путин Россия ва Эрон самарали ҳамкорликни давом эттиришига умид билдиди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Масуд Пезешкиённи Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади. Давлат раҳбари телеграммаси Кремль сайтида эълон қилинди.
“Эрон Ислом Республикаси президенти этиб сайланганингиз билан самимий табрикларимни қабул қилинг <...> Президент сифатидаги фаолиятингиз дўст халқларимиз фаровонлиги йўлида, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, барча соҳаларда конструктив икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади, деб умид қиламан. ”, — дейилади хабарда.
Путин ўз табрикларида Москва ва Теҳрон “халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал қилишда саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириб келаётганини” таъкидлади ҳамда Россия-Эрон муносабатларининг дўстона ва яхши қўшничилик характерини таъкидлади.
“Сизга муваффақият, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилайман”, — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раиси 19 май куни вилоятида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган эди. Унинг бортида яна етти киши, жумладан ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиан ҳам бўлган.
5 июль куни Эронда мамлакат ижроия раҳбари вафоти муносабати билан ўтказилган навбатдан ташқари президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Унда ислоҳотчилар қаноти номзоди, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Пезешкиён 53,6% (16,384 млн) овоз тўплаб ғалаба қозонди. Унинг рақиби, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили, консерватив қанот вакили Саид Жалилий 44,3% (13,538 млн.) овоз билвн мағлуб бўлди. Сайловнинг иккинчи турда сайловчиларнинг тахминан 49,8 фоизи иштирок этди.