Эрондаги президент сайловларида Пезешкиён етакчилик қилмоқда

Айни дамда Пезешкиён рақиби Жалилийдан 2 миллион кўп овоз билан етакчилик қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Эронда 5 июл куни бўлиб ўтган президент сайловларининг иккинчи босқичида ислоҳотчи Масъуд Пезешкиён етакчилик қилмоқда, деб хабар берди Тасним ахборот агентлиги.
Айни дамда бюллетенларнинг 70 фоизи санаб чиқилган (20,6 млн) ва уларнинг натижаларига кўра, Масъуд Пезешкиён 11,120 млн Саид Жалили эса 9,097 млн. овоз тўплашга мувафффақ бўлишган.
Эронда навбатдан ташқриа президент сайловларининг биринчи босқичи 28 июнь куни бўлиб ўтган эди. Биринчи турда Эрон парламентининг собиқ депутати Пезешкиён 42,45 фоиз овоз олган Жалили эса 38,61 фоиз овоз олган эди. Эрон қонунларига кўра, агар номзодларнинг ҳеч бири 50% овоз тўплай олмса — сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилади.
Номзодлар Эроннинг иккита асосий сиёсий ҳаракати вакили. Жалилий консерваторлар манфаатларини ҳимоя қилади, Пезешкиён эса эронлик ислоҳотчилар вакили.