Бугун ёғингарчилик кутилмайди

Республика бўйича ҳаво ҳарорати 32-37 даража бўлади, тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Ўзбекистон бўйича Ҳаво ҳарорати Ҳарорат 32-37° даража бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши , айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкентда Ҳарорат 34-36° бўлади, шамол 5-10 м/с тезликда эсади, ёғингарчилик кутилмайди.
Тоғли ҳудудларда ҳарорат 23-28° бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.