Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб келди

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида 6 июль куни Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб келди.
Фузулий шаҳри аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев прибыл в Азербайджан
6 июль куни Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

Шуша шаҳрида бўлиб ўтадиган саммит доирасида туркий давлатлар орасида савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва инвестиция-молия соҳаларида кўп томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади ва бир қатор ҳужжатлар имзоланади.