Қирғизистонда ҳукуматни куч билан эгаллаб олишнинг олди олинди

Жиноятчилар оммавий тартибсизликлар уюштириш йўли билан ҳукуматни эгаллаб олмоқчи бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Қирғизистонда навбатдаги ҳукуматни куч билан эгаллаб олишга бўлган уринишнинг олди олинди. Бу ҳақида республика ️Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар қилди.

Бузғунчи гуруҳ одамларнинг ўлими билан оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ҳокимиятни эгаллаб олишни режалаштирган, деди департамент.
Задержание подозреваемых по факту насильственного захвата власти в КР
Қўзғатилган жиноят иши доирасида беш киши ҳибсга олинган.
Тинтув чоғида улардан қўлбола бомбалар, қурол-яроғлар, ўқ-дорилар, ўқ ўтказмайдиган жилетлар, рация, полиция кийимлари, дронлар, экстремистик адабиётлар топилган.
Хавфсизлик қўмитаси тафсилотларни кейинроқ эълон қилишга ваъда берган.
Задержание подозреваемых по факту насильственного захвата власти в КР