ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. "ЕОИИ мамлакатлари биохавфсизлиги" мавзусидаги Москва - Остона - Бишкек - Ереван - Минск - Тошкент экспертлари иштирокидаги видеокўприк мулоқоти 9 июль куни Тошкент вақти билан 13:00 да бошланади.
Видеокўприкда Россия Фанлар академияси академиги, Россия таълим академияси президенти ўринбосари Геннадий Онишенко иштирок этади.
Ёзги таътилда қандай касалликлардан эҳтиёт бўлиш керак?
Сил ва ботулизмга қарши янги вакциналар яратиш устида иш олиб борилмоқдами?
Нега Киев Украинадаги вабо эпидемияси билан боғлиқ вазият ҳақида сукут сақламоқда ва инфекциянинг қўшни давлатларга тарқалиш эҳтимоли қанча?
Видеокўприкда шу каби саволларга жавоб берилади.
Арманистонда орган донорлари ва қабул қилувчилар реестрини жорий этиш бўйича ишлар қандай олиб борилмоқда? Магнит бўронлари инсон саломатлигига таъсир қиладими?
Шу каби мавзулар ҳам ёритилади.