Редакционный центр Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Анонс: ЕОИИ мамлакатлари биохавфсизлиги экспертлар назарида

© SputnikДепутат Госдумы РФ, врач-эпидемиолог Геннадий Онищенко
Депутат Госдумы РФ, врач-эпидемиолог Геннадий Онищенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2024
Oбуна бўлиш
Геннадий Онишенко иштирокидаги видеокўприкда мутахассислар биологик хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишади.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. "ЕОИИ мамлакатлари биохавфсизлиги" мавзусидаги Москва - Остона - Бишкек - Ереван - Минск - Тошкент экспертлари иштирокидаги видеокўприк мулоқоти 9 июль куни Тошкент вақти билан 13:00 да бошланади.
Видеокўприкда Россия Фанлар академияси академиги, Россия таълим академияси президенти ўринбосари Геннадий Онишенко иштирок этади.
Ёзги таътилда қандай касалликлардан эҳтиёт бўлиш керак?
Сил ва ботулизмга қарши янги вакциналар яратиш устида иш олиб борилмоқдами?
Нега Киев Украинадаги вабо эпидемияси билан боғлиқ вазият ҳақида сукут сақламоқда ва инфекциянинг қўшни давлатларга тарқалиш эҳтимоли қанча?
Видеокўприкда шу каби саволларга жавоб берилади.
Арманистонда орган донорлари ва қабул қилувчилар реестрини жорий этиш бўйича ишлар қандай олиб борилмоқда? Магнит бўронлари инсон саломатлигига таъсир қиладими?
Шу каби мавзулар ҳам ёритилади.
Янгиликлар лентаси
0