TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путинни “кейинги “тинчлик саммити”га таклиф қилишлари мумкин. Бу ҳақда у "Bloomberg" агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Агар музокаралар столига ўтиришнинг йўли топилса, Зеленский яқин келажакда Владимир Путиннинг иштирок этишини кутмайди <...>, гарчи у уни бўлажак саммитга таклиф этилишини истисно этмайди”, — дейилади нашр.
Швейцарияда 15-16 июнь кунлари Украина бўйича конференция ўтказилди. 90 тадан ортиқ мамлакатлар, шунингдек, саккизта ташкилот, жумладан, Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши ва БМТ иштирокини тасдиқлади. АҚШ президенти, Хитой раҳбари ва Бразилия президенти анжуманда қатнашмади.
Кремль Украина можаросидаги вазиятни Россия иштирокисиз ҳал қилиш вариантларини излаш мутлақо мантиқсиз ва бефойда эканини айтди. Россия президенти Владимир Путин июнь ойида Украина бўйича музокаралар шартлари ҳақида гапирганди: Украина Қуролли кучлари Россиянинг янги ҳудудларидан олиб чиқилиши керак, шу билан бирга, Киев НАТОга қўшилиш ниятидан воз кечиши керак.