ШҲТ тинчликка эришиш қудратига эга — БМТ бош котиби

Гутерриш БМТ бутун дунёда терроризмга қарши курашда ШҲТ билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигига ишонтирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) тинчликка эришиш қудратига эга, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) терроризмга қарши курашда ШҲТ билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Остонадаги "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда маълум қилди.
Антониу Гутерриш ШҲТни дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилот деб атади.
“Дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилот – ШҲТ тинчликка интилиш кучи ва масъулиятига эга", — деди БМТ бош котиби.
Бош котиб “БМТ бутун дунё бўйлаб терроризмга қарши кураш бўйича ШҲТ билан ҳамкорлик қилишга тайёр”, деб ишонтирди.
Хавфсизлик, терроризм ва энергетика: ШҲТ саммитида қандай ҳужжатлар имзоланди?