Ўзбекистон ва Афғонистон форумида чегарани 24 соатлик режимга ўтказиш таклиф этилди

Лазиз Кудратов Ўзбекистон ва Афғонистон форумида чегарани 24 соатлик режимга ўтказишни таклиф қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Сўнгги беш йилда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб бир ярим баравар ошиб, 2023 йилда 866 миллион долларга етди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтганЎзбекистон-Афғонистон бизнес форумида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
В Ташкенте состоялся узбекско-афганский бизнес-форум.
Республикада афғон сармояси иштирокидаги 550 та корхона, жумладан, 443 таси 100 фоиз афғон капитали иштирокида фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм, тўқимачилик каби соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини қайд этди. Гап икки давлатнинг тегишли идоралари ва тармоқ бирлашмалари кўмагида ўзаро товар айирбошлаш турларини кенгайтириш, ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар ўртасидаги ҳамкорликни ошириш ҳақида бормоқда.
В Ташкенте состоялся узбекско-афганский бизнес-форум.
“Ўзаро савдони янада ривожлантириш чора-тадбирлари сифатида биз давлат чегарасининг 24 соатлик режимга ўтишни, савдо уйларини ташкил этишни, шунингдек, йирик транспорт ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни таклиф қиламиз”, — деди вазир.
Бундан ташқари, у Термиз халқаро савдо марказида янада фаол иш олиб бориш муҳимлиги, бизнес учун барча шароитлар, жумладан, 15 кунлик визасиз режим, солиқсиз зона мақоми, шунингдек, харид қилиш, даволаниш, маданий ҳордиқ чиқариш ва таълим олиш учун шароитлар мавжудлигини қайд этди.
Ўзбекистон ва Афғонистон чегараолди савдо зоналари фаолиятини фаоллаштиради