TOШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистон пластик, ишлатилган автошиналар, аккумулятор, электрон ва тиббий чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Изучается зарубежный опыт управления опасными отходами
© Министерство экологии
Экология вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази бош директор ўринбосари Тимурлан Айтмуратов Женевада бўлиб ўтган "Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисида" Базель конвенцияси очиқ ишчи гуруҳининг 14-йиғилишида иштирок этди.
Тадбирдан мақсад электрон чиқиндилар, чиқинди қўрғошинли аккумуляторлар, ишлатилган ва чиқинди пневматик шиналар бўйича техник кўрсатмаларни қайта кўриб чиқиш ҳамда Базель конвенцияси ҳамкорлик дастурини муҳокама қилишдан иборат.
“Тадбирда Базель конвенцияси ижрочи котиби билан учрашув ўтказилиб, Ўзбекистонда пластик чиқиндиларни бошқариш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва келгусидаги режалар ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, конвенция доирасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга ҳам эътибор қаратилди, бошқа мамлакатларнинг хавфли чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги илғор тажрибалари ўрганилди”, — дейилади хабарда.
Изучается зарубежный опыт управления опасными отходами
© Министерство экологии
Семинар доирасида Ўзбекистонда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
Базель конвенцияси бўйича конференциялар доирасида қабул қилинган техник кўрсатма ва тавсиялардан келиб чиқиб, Экология вазирлиги томонидан амалдаги миллий меъёрий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш, жумладан, халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистонда пластик чиқиндилар ҳосил бўлиши юзасидан хатлов ишларини ташкил этиш, маҳаллий консултантларни жалб қилган ҳолда миллий қонунчиликни кўриб чиқиш ва пластик чиқиндиларни бошқариш соҳасида мавжуд ҳолат, муаммо ва амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар бўйича ҳисобот лойиҳаси тайёрлаш;
Пластик, ишлатилган автошиналар, аккумулятор, электрон ва тиббий чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида экологик маданият ва дунёқарашни юксалтириш, таълим тизимларида мазкур соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш.