Ўзбекистонда биринчи чиқиндиларни ёқиш заводини қуриш режалаштирилмоқда

© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики УзбекистанВ Узбекистане планируют построить первый мусоросжигательный завод
В Узбекистане планируют построить первый мусоросжигательный завод - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2024
Oбуна бўлиш
Экотуризм соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларида янги канат йўлини қуриш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. 2 май куни Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва “China CAMC Engineering” компанияси раиси Ван Бо ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар, шунингдек, чиқиндиларни бошқариш тизими борасида вазирлик зиммасига юкланган устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва инвестиция жозибадорлигини ошириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Ўз навбатида, Хитой томони чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш саноатини ривожлантириш бўйича режалар потенциал ҳамкорлар ва инвесторлар учун аниқ белгилаб берилганини қайд этди.
Учрашувда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Хитойнинг “China CAMC Engineering Co., Ltd” компанияси ўртасида Ўзбекистонда чиқиндиларни ёқиш электр станцияси лойиҳаси бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Учрашув якунида Ўзбекистондаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ўрганиш ва ташкил этиш ҳамда республика раҳбариятига тақдим этиш учун заводнинг дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Хитойдан эксперт гуруҳини юбориш бўйича келишувларга эришилди. Бундан ташқари, экотуризм соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларида янги канат йўлини қуриш имкониятлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга келишиб олдилар.
Янгиликлар лентаси
0