TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия Федерацияси Москва қўйган мақсадларга эришиш учун ҳар қандай мулоқотга очиқлигини бир неча бор таъкидлаган. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Олдинроқ Владимир Зеленский "The Philadelphia Inquirer" нашрига берган интервьюсида Москва билан музокараларнинг мумкин бўлган моделини воситачилар БМТ ва Туркия иштирок этган ғалла келишувига ўхшаш уч томонлама келишув форматида кўраётганини маълум қилганди.
“Президент Путин Россия Федерацияси ўз олдимизга қўйган мақсадларга эришиш учун ҳар қандай мулоқот, ҳар қандай диалог учун очиқ эканлигини бир неча бор таъкидлаган. Биз бу очиқликни сақлаб қоламиз ва президент ҳам бу ҳақда бир неча бор гапирган”, — деди Песков Кремль музокараларни қўллаб-қувватлашга тайёрми, деган саволга жавоб бераётиб