Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Донецкдаги иккита аҳоли пунктини озод қилди

Россия ҳарбийлари ДХРдаги Спорное ва Новоалександровкани озод қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Россия ҳарбийлари ДХРдаги Спорное ва Новоалександровка аҳоли пунктларини озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
“Жанубий” қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасидаги Спорное аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Спорное Донецкдан 111 километр шимолда, ЛХР билан чегарада жойлашган. Унинг озод этилиши Северскка ҳужумни ривожлантиришга имкон беради, бу эса ўз навбатида Славянск ва Краматорскка йўл очади.
Шунингдек, ҳарбий гуруҳлар тактик вазиятни яхшилашди ва ДХРнинг Торецк, Кирово, Михайловка, Новгородский, Волчий, Шевченко, Сокол ва Вишневой туманларидаги бешта Украина бригадаларининг тузилмаларига зарба беришди.
“Кун давомида биз Украина Қуролли кучларининг 24, 31, 41-механизациялашган ва 68-қўриқчи бригадаларининг ҳужум гуруҳлари томонидан қилинган бешта қарши ҳужумни қайтардик”, — дея қўшимча қилди вазирлик.