Президент илғор ёшларга давлат мукофотларини топширди

Ёшлар куни арафасида Кўксаройда президент бир гуруҳ фаол ёшларга "Келажак бунёдкори" медали ҳамда "Мард ўғлон" давлат мукофотларини топширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ёшларга мукофотларни топширди.
Шавкат Мирзиёев вручил награди молодежи
Сизлар мана шундай натижаларингиз билан янги тарих яратяпсизлар. Ишончим комил, халқимиз қўлга киритаётган улкан ютуқлар билан бирга, бу натижалар Янги Ўзбекистон тарихига, Учинчи Ренессанс тарихига айланади.<...> Бугунги ютуқларингиз – узоқ йўлнинг бошланиши. Давлат шароит яратиши, кимдур ёрдам бериши мумкин. Лекин келажагингиз фақат ўз қўлингизда. Бу йўлда барча ёшларимизни қўллаб-қувватлаб, орзу-интилишларида муваффақиятлар тилайман, – деди Шавкат Мирзиёев.
Хабарда айтилишига кўра, бугунги Ўзбекистон ёшларининг ютуқлари катта. Хусусан, ўтган ўқув йилида 55 нафар мактаб ўқувчилари математика, кимё, биология, физика ва информатика бўйича нуфузли халқаро олимпиадаларда 8 та олтин, 15 та кумуш, 32 та бронза медалларини қўлга киритган.
Шавкат Мирзиёев вручил награди молодежи
Спорт соҳасида охирги 2 йилда ўзбекистонлик спортчилар халқаро мусобақаларда 900 тадан зиёд олтин, 550 дан ортиқ кумуш, 731 та бронза медалларини қўлга киритган.
"Келажак бунёдкори" медали ҳамда "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати.