Ўзбекистонда Россиянинг алюминий маҳсулотлари кўпаяди — тафсилотлар

Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонасида компания ва уюшма мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ҳозирда Россиянинг “Русал” компанияси ва “Алюминий” уюшмаси маҳсулотни Ўзбекистонга етказиб бериш эҳтиёжлари ва имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Россиянинг республикадаги Савдо ваколатхонаси маълум қилди.
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонасида компания ва уюшма мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди.
Узбекистан и Россия будут сотрудничать в алюминиевой промышленности

“Томонлар Ўзбекистон бозоридаги иш шароитларини, республиканинг юқори сифатли алюминий маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ҳамда транспорт логистикаси, меъёрий-техник ҳужжатлар ва божхона тартиб-қоидалари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ва Россия алюминий уюшмаси ўртасида алюминий ва кабель саноатида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.
Ҳужжат икки мамлакат компаниялари ўртасидаги ишлаб чиқариш, илмий-техникавий алоқаларни кенгайтириш, жумладан, Ўзбекистон энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантиришда алюминий бўйича инновацион ечимларни жорий этиш имконини беради.
Ўзбекистон ва Россия алюминий ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилади