Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда божхона органлари ўртасида маълумот алмашиш тартиби ўзгарди

ЕИК товарларни чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати товарларни транзит қилишда божхона органлари ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ташқи савдо фаолияти иштирокчилари ўртасида маълумот алмашиш тартибига аниқлик киритди, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати.
Товарларни чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини амалга ошириш тартибига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
“Товарлар чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни жўнатиш тартиби аниқланди, чиқарилганлиги тўғрисида илгари юборилган хабарларга тузатишлар киритиш ва бекор қилиш ҳолатлари ва тартиби белгиланди, божхона органининг ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда декларантларга узатиладиган маълумотлар таркиби ўзгартирилди, шунингдек, техник носозликлар туфайли юзага келган ахборот тизимидаги носозликни бартараф этгандан сўнг ҳаракатлар тартиби ўрнатилди”, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳужжат божхона транзити тартибини қўллаш қоидаларини тартибга солиш ва транзит операцияларини амалга оширишда маълумотларни узатишга қўйиладиган талабларни белгилаш соҳасидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳужжатларини якунлаш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг бир қисмидир.
Ўзгартиришлар ЕОИИ мамлакатлари божхона органлари ўртасида товарларни транзит ташишда электрон ҳужжат ва маълумотлар алмашинувини амалга ошириш учун ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИга кокос кукунларини олиб кириш божи бекор қилинди