Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилди

Мўғулистон элчихонаси хорижий давлатларнинг Тошкентдаги 46-дипломатик ваколатхонаси бўлди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилди, дея хабар берди Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги.
Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилди
Мўғулистоннинг Тошкентдаги элчихонасининг расмий очилиш маросимида Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов иштирок этди.
Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилди
"Бугун Ўзбекистон–Мўғулистон ҳамкорлигининг янги даражаси рамзи бўлган Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги Элчихонаси очилди ва Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналар сони яна биттага кўпайди”, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилди
Вазир ўз сўзида икки томонлама алоқалардаги ушбу кўприк барча соҳаларда кўплаб аниқ натижаларга эришишга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилди
Маълумот учун, куни кеча ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Мўғулистоннинг мамлакатдаги янги элчиси Дааданхуу Батбаатарнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди. Мўғулистон элчихонаси хорижий давлатларнинг Тошкентдаги қирқ олтинчи дипломатик ваколатхонаси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлиб турибди.