TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Владимир Колокольцев Ўзбекистонга келди, дея хабар берди Россия ИИВ матбуот хизмати.
Владимир Колокольцевни Тошкентда Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов кутиб олди.
Владимир Колокольцев прибыл в Ташкент
© МВД России
“Россия Федерацияси ички ишлар вазири, Россия Федерацияси полицияси генерали Владимир Колокольцев Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрига келди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ташриф давомида Россия вазири бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Колокольцев Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармасининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг маркази ҳамда Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасига ташриф буюради.