Макрон сайловлар арафасида Украина масаласида камгап бўлиб қолди — ОАВ

Францияда Макроннинг хатти-ҳаракатларида ғалати ҳолатни пайқашди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Франция президенти Эммануэл Макрон сайловлар арафасида Украина ҳақида гапиришни бас қилди. Бу ҳақда РИА Новости "Le Monde" нашрига таяниб хабар берди.
“Парламентнинг тарқатилиши натижасида юзага келган зилзила нафақат Украина муаммосини орқага сурди, балки уни Европа сайловлари масалаларидан бирига айлантирмоқчи бўлган Макронни камгап қилиб қўйди”, — дейилади нашрда.
Мақолада қайд этилишича, сайловларда ҳукмрон бўлган икки блокда – “Янги халқ фронти” ва “Миллий бирлашма” партиясида Украина масаласи деярли унутилган.
Июнь ойида Франция президенти Эммануел Макрон Париж Mirage 2000-5 қирувчи самолётларини Киевга топширишини ва йил охиригача украиналик учувчиларни тайёрлашни ташкил этишини айтган эди.
Байден Украинадаги можарода кутилмаган қадам ташлади — ОАВ