https://sputniknews.uz/20240609/bayden-ukraine-mojaro-44309999.html
Байден Украинадаги можарода кутилмаган қадам ташлади — ОАВ
Байден Украинадаги можарода кутилмаган қадам ташлади — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Байден Украинанинг НАТОга киришига сайлов қўрқуви сабаб тўсқинлик қилмоқда.
2024-06-09T17:10+0500
2024-06-09T17:10+0500
2024-06-09T17:10+0500
дунё янгиликлари
дунёда
ақш
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/0d/41539528_543:0:3073:1423_1920x0_80_0_0_d84a747c4ceb049119e1d5831bafdf4e.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июнь — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байденнинг қайта сайланишдаги қўрқуви, Украинанинг НАТОга киришига тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақида РИА Новости Business Insider нашрига таяниб хабар берди.Мақолада таъкидланишича, Байден Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш ташаббуси остидан чизиқ тортган кўринади.Нашрнинг эслатишича, Байден Time нашрига берган интервьюсида “Украинани НАТОга айлантириш”ни қўллаб-қувватлашга тайёр эмаслигини айтган ва у Украинага вице-президент сифатида ташриф буюрганида бу мамлакатда жиддий коррупцияга гувоҳ бўлганини қўшимча қилган.Шу боис, ҳозирча Киев бир қатор хавфсизлик кафолатлари билан кифояланиши керак, бироқ улар ҳарбий блокда тўлиқ иштирок этиш ваъдасисиз кўп оғирлик қилмайди, дея огоҳлантирди экспертлар.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/0d/41539528_342:0:3073:2048_1920x0_80_0_0_28385c848f999a298a3144139bad39bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
байден украина нато сайлов
байден украина нато сайлов
Байден Украинадаги можарода кутилмаган қадам ташлади — ОАВ
BI: Байден Украинанинг НАТОга киришига сайлов қўрқуви сабаб тўсқинлик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 июнь — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байденнинг қайта сайланишдаги қўрқуви, Украинанинг НАТОга киришига тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақида
РИА Новости Business Insider нашрига таяниб хабар берди.
"Байден қайта сайланиш имкониятини камайтирмаслик учун, Америка жамоатчилигида АҚШ Украина можаросига чуқурроқ кирмайди, деган ғояни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда", — деди Европа халқаро алоқалар кенгаши тадқиқотчиси Лео Литра нашрга берган изоҳида.
Мақолада таъкидланишича, Байден Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш ташаббуси остидан чизиқ тортган кўринади.
“Бу уруш тугаганидан кейин НАТОга эрта киришни доимо талаб қилган Украина расмийлари учун зарба бўлди”, — дейилади нашрда.
Нашрнинг эслатишича, Байден Time нашрига берган интервьюсида “Украинани НАТОга айлантириш”ни қўллаб-қувватлашга тайёр эмаслигини айтган ва у Украинага вице-президент сифатида ташриф буюрганида бу мамлакатда жиддий коррупцияга гувоҳ бўлганини қўшимча қилган.
Шу боис, ҳозирча Киев бир қатор хавфсизлик кафолатлари билан кифояланиши керак, бироқ улар ҳарбий блокда тўлиқ иштирок этиш ваъдасисиз кўп оғирлик қилмайди, дея огоҳлантирди экспертлар.