TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев мўғулистонлик ишбилармонларга Ўзбекистонда қулай шарт-шароитлар яратишга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказишди.
Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказишди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Қайд этилишича, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган бундай форматдаги учрашув Мўғулистон билан илк бор ўтказилди.
“Биз мавжуд салоҳият ва имкониятлардан деярли фойдаланмаётганимизни таъкидладик. Шу муносабат билан яқин йилларда ўзаро савдони, энг аввало, харидоргир маҳсулотлар номенклатураси ва ҳажмини кенгайтириш орқали каррасига ошириш вазифасини қўйдик”, – деди Ўзбекистон президенти.
Таъкидланишича, тез фурсатда Мўғулистон ва Ўзбекистонда савдо уйларини очиш ва икки мамлакат пойтахтларида саноат кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилган.
Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим ва бозорларга киришни енгиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлашга келишиб олинди.
Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказишди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Айтилишича, янги ташаббусларни ишлаб чиқиш учун яқинда Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилади.
“Президент Шавкат Мирзиёев мўғулистонлик ишбилармонларга юртимизда улар учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёр эканини айтди”, – деб ёзади матбуот хизмати.
Ўз навбатида, Мўғулистон президенти бизнес вакилларини фаол ҳамкорликка ва янги лойиҳалар бўйича аниқ келишувларга эришишга чақирди.