https://sputniknews.uz/20240624/mirziyoev-mongolia-ishbilarmon-sharoit-yaratish-44506904.html
Мирзиёев мўғулистонлик ишбилармонларга қулай шароит яратишга тайёр эканини айтди
Мирзиёев мўғулистонлик ишбилармонларга қулай шароит яратишга тайёр эканини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказишди.
2024-06-24T19:39+0500
2024-06-24T19:39+0500
2024-06-24T19:39+0500
сиёсат
ўзбекистон
мўғулистон
шавкат мирзиёев
тадбиркор
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/18/44507325_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_32428e2798d962dccfe9eb8bcf559582.jpg
TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев мўғулистонлик ишбилармонларга Ўзбекистонда қулай шарт-шароитлар яратишга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказишди. Қайд этилишича, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган бундай форматдаги учрашув Мўғулистон билан илк бор ўтказилди. Таъкидланишича, тез фурсатда Мўғулистон ва Ўзбекистонда савдо уйларини очиш ва икки мамлакат пойтахтларида саноат кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилган. Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим ва бозорларга киришни енгиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлашга келишиб олинди. Айтилишича, янги ташаббусларни ишлаб чиқиш учун яқинда Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилади. Ўз навбатида, Мўғулистон президенти бизнес вакилларини фаол ҳамкорликка ва янги лойиҳалар бўйича аниқ келишувларга эришишга чақирди.
https://sputniknews.uz/20240624/uzbekistan-mongolia-hamkorlik-hujjatlar-44504321.html
ўзбекистон
мўғулистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/18/44507325_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_83f0bac94362cd955ee6aba742b647c1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев мўғулистон президенти ухнаагийн хурэлсух ишбилармон доиралари вакиллари
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев мўғулистон президенти ухнаагийн хурэлсух ишбилармон доиралари вакиллари
Мирзиёев мўғулистонлик ишбилармонларга қулай шароит яратишга тайёр эканини айтди
Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказишди.
TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев мўғулистонлик ишбилармонларга Ўзбекистонда қулай шарт-шароитлар яратишга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказишди.
Қайд этилишича, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган бундай форматдаги учрашув Мўғулистон билан илк бор ўтказилди.
“Биз мавжуд салоҳият ва имкониятлардан деярли фойдаланмаётганимизни таъкидладик. Шу муносабат билан яқин йилларда ўзаро савдони, энг аввало, харидоргир маҳсулотлар номенклатураси ва ҳажмини кенгайтириш орқали каррасига ошириш вазифасини қўйдик”, – деди Ўзбекистон президенти.
Таъкидланишича, тез фурсатда Мўғулистон ва Ўзбекистонда савдо уйларини очиш ва икки мамлакат пойтахтларида саноат кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилган.
Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим ва бозорларга киришни енгиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлашга келишиб олинди.
Айтилишича, янги ташаббусларни ишлаб чиқиш учун яқинда Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилади.
“Президент Шавкат Мирзиёев мўғулистонлик ишбилармонларга юртимизда улар учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёр эканини айтди”, – деб ёзади матбуот хизмати.
Ўз навбатида, Мўғулистон президенти бизнес вакилларини фаол ҳамкорликка ва янги лойиҳалар бўйича аниқ келишувларга эришишга чақирди.