Ўзбекистонга кўпроқ қайси давлатдан турист келгани маълум бўлди

Ўтган йилга қараганда туристик мақсадда Ўзбекистонга келганлар сони 9,6 фоизга ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июнь — Sputnik. Ўзбекистонга 5 ойда 2,8 млн нафар турист келган, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Шу йилнинг январь-май ойларида 2,8 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
“Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 % га ошган”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистонга 5 ойида туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:
Тожикистон – 871,5 минг нафар;
Қирғизистон– 857 минг нафар;
Қозоғистон – 498,2 минг нафар;
Россия – 289,6 минг нафар;
Туркманистон – 53,8 минг нафар;
Туркия – 42,1 минг нафар;
Ҳиндистон – 23,2 минг нафар;
Хитой – 22,8 минг нафар;
Италия – 15,3 минг нафар;
Жанубий Корея – 15,1 минг нафар;
Бошқа давлатлар – 148,7 минг нафар.
Ўзбекистонга бу йил 11 млн хорижий сайёҳ жалб қилинади