TOШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. VI BRICS ўйинлари ўзининг ҳал қилувчи палласига кирмоқда. Қозон шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақанинг ортда қолган куни Ўзбекистон делегацияси учун сермаҳсул ўтди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзбекистонлик атлетлар 1 та кумуш ва 10 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Батафсил:
Кумуш медаль:
Меҳрож Баҳромов (юнон-рум кураши, -60 кг).
Бронза медаль:
Феруза Казакова (бокс, -52 кг);
Ситора Турдибекова (бокс, -57 кг);
Дилфуза Бекова (бокс, -63 кг);
Олтиной Сотимбоева (бокс, -81 кг);
Маржона Маликова, Умида Омонова, Абдумалик Абдусаломов, Саидакбар Сайдалев (шахмат, жамоавий рапид);
Муса Аймуратов (қиличбозлик, сабля);
Муҳаммадюсуф Асранов (қиличбозлик, рапира);
Ҳусниддин Олимбоев (юнон-рум кураши, -63 кг);
Нозимжон Бойқўзиев (юнон-рум кураши, -67 кг);
Жамол Жумабоев (юнон-рум кураши, -72 кг).
Саккизинчи кундан сўнг Ўзбекистон делегацияси 4 та олтин, 14 та кумуш ва 31 та бронза медаллари билан Россия, Беларус, Хитойдан сўнг тўртинчи ўринда кетмоқда.