"Ҳозироқ": АҚШда Россия учун кутилмаган таклиф билан чиқилди

Кичик Кеннеди: АҚШ Украина бўйича Россия билан тинчлик музокараларини бошлаши керак.
Sputnik
TOШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Вашингтон можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун Украина бўйича Россия билан музокаралар бошлаши керак. Бу ҳақда АҚШ президентлигига мустақил номзод кичик Роберт Кеннеди Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Муросага келиш вақти ўтди": Зеленский Россия ҳақида кутилмаган фикр билдирди
“Мен ҳозир АҚШ, Россия ва Украина билан стол атрофида ҳақиқий тинчлик музокараларига чақираман. Путин буни хоҳларди. Биз ҳам шуни хоҳлашимиз керак”, — деди у.
Кичик Кеннеди Ғарб ва Россия ўртасидаги зиддият сайёрамизнинг вайрон бўлишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, у Украинани молиялаштиришни тўхтатишни талаб қилди.
Украина музокаралар бўйича ўзи қарор қабул қилиши керак — Блинкен
“Вақти келди”. Британияда кутилмаган таклиф билан Зеленскийга мурожаат қилишди