Россия ва Ўзбекистон орасида санитар-эпидемиологик осойишталик соҳасида бешта лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларнинг бири — халқаро медико-санитар нормаларни, иккинчиси — Ўзбекистон ҳудудида жойлашган табиий вабо ўчоқларини ўрганишга қаратилган. Учинчиси — 3-4 хавф гуруҳига кирувчи микроорганизмларнинг антибиотикларга қарши туриш хусусиятларини ўрганишга қаратилган.
Яна иккита лойиҳа республикада ОИТС билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун.
“Ўзбекистон ёпиқ мамлакат эмас; бугунги ҳудуддаги қўшнилар билан иқтисодий-ижтимоий алоқалар илдам ривожланиб бораётган вазиятда аҳолининг санитар-эпидемиологик хавфсизлигини сақлаб қолиш жуда муҳим аҳамиятга эга”, — деди Отабеков.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.