Ўзбекистоннинг “Ватан таянчи” жамоаси Қозоғистондаги “Айбин—2024” йиғинида иштирок этмоқда

Олмаотада “Айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлар йиғинининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Қозоғистонда “Айбин—2024” ҳарбий-ватанпарварлик йиғини бошланди, дея хабар берди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги.
Олмаотадаги Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий институтида “Айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлар йиғинининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Қозоғистонда “Айбин—2024” ҳарбий-ватанпарварлик йиғини бошланди
Ҳарбий-ватанпарварлик йиғини Совет Иттифоқи Қаҳрамони, “1-сонли Халық қаһарманы”, мустақил Қозоғистоннинг биринчи мудофаа вазири, армия генерали Сагадат Нурмагамбетов таваллудининг 100 йиллигига бағишланди.
Мазкур халқаро йиғинда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Қозоғистонда “Айбин—2024” ҳарбий-ватанпарварлик йиғини бошланди
Бир ҳафта давом этадиган беллашувларда жамоа Россия, Озарбайжон, Қирғизистон, Беларусь ҳамда мезбон давлатнинг 42 та жамоалари билан беллашади. Иштирокчилар 14 ёшдан 17 ёшгача бўлиб, уларнинг сони жами 750 нафар.
Қозоғистонда “Айбин—2024” ҳарбий-ватанпарварлик йиғини бошланди
Қайд этилишича, ҳарбий техника, жиҳозлар, спорт жиҳозлари кўргазмаси, тўгараклар фаолиятига оид стендлар – буларнинг барчасини Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий институти қошидаги “Али” ўқув марказида 18-22 июнь кунлари кўриш мумкин. Концертлар, маърузалар, спорт ўйинлари, гулхан атрофида кечалар, халқ қаҳрамони ҳақидаги фильмлар намойиши ҳам режалаштирилган.