Украиналик ҳарбий НАТО машғулотлари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди

Ҳарбий асир: Украина Қуролли кучларининг НАТО мамлакатларида ўтказилган машғулотлари самарасиз бўлиб чиқди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ғарб тайёргарлиги махсус ҳарбий операция зонасидаги жанговар ҳаракатлар ҳақиқатига ёмон ёрдам бермоқда, НАТО ишланмалари бундай жадалликдаги можаро учун мўлжалланмаган. Бу ҳақда ўтган йили Запорожье йўналишида қўлга олинган украиналик ҳарбий РИА Новостига маълум қилди.
“Бизни самолётга ортишиб, Англияга жўнатишди. Кейин бизни узоқ вақт юк машинасида ҳарбий базага олиб кетишди. У ерда бизга асосан тактик тиббиёт ва психологияни ўргатишди. Ўқ отиш майдонида фақат бир марта отдик. Яна икки норвегиялик бизга хандақдаги ҳужум операцияларини ўргатди. Аммо бу курс бор-йўғи уч кун давом этди”, — деди у.
Кейин ҳарбийлар Украинага қайтариб юборилди. Улар жами уч ҳафта давомида чет элда малака оширишди.
"Ишонч билан айта оламанки, улар бизга у ерда ҳеч қачон фойдали нарсаларни ўргатмади", — деди у.
Аввалроқ НАТО мудофаа вазирлари Украина ҳарбийларини тайёрлашни тезлаштириш режасини маъқуллаган эди. Учрашув якунлари бўйича эълон қилинган баёнотда айтилишича, Украина Қуролли кучлари миқдорий ва сифат жиҳатидан Россия армиясидан анча кам.
УҚК ва НАТО тақдирини осмон ҳал қилади