https://sputniknews.uz/20240618/uqk-va-nato-taqdirini-osmon-hal-qiladi-44423668.html
УҚК ва НАТО тақдирини осмон ҳал қилади
УҚК ва НАТО тақдирини осмон ҳал қилади
Sputnik Ўзбекистон
Россия армияси Украина Қуролли кучларининг асосий таъминот йўлини узиб қўйиш учун бор-йўғи 7 км қолди.
2024-06-18T21:15+0500
2024-06-18T21:15+0500
2024-06-19T11:13+0500
колумнистлар
россия
украина
ғарб
аналитика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0c/27084591_0:8:1547:878_1920x0_80_0_0_6613ce2975ae3e54f2956af03a284320.jpg
Ғарб ўзининг ер, ҳаво ва коинотдаги мисли кўрилмаган имкониятларидан, яъни УҚКни разведка ва алоқа воситалари, қурол ва ўқ-дорилар, сон-саноқсиз дронлар билан таъминлаётган бўлса-да — Россия позициясини заифлаштира олмайди.НАТО сунъий йўлдош разведка ва алоқа тизимлари, юқори аниқликдаги "Storm Shadow", "Scalp" ва ATACMS ракеталари, Пентагон ва НАТОнинг барча "кўп тармоқли операциялари" муваффақиятсиз бўлиб қолмоқда.17 июнь куни Россия Аэрокосмик кучлари Су-34 фронт бомбардимончи самолётларининг навбатдаги партияси билан тўлдирилди. Су-34 душманнинг ўт очиш ва электрон қарши кураши шароитида, туну кун ва мураккаб об-ҳаво шароитида жанговар вазифаларни бажаришга қодир. Россиянинг ҳаводаги устунлиги, қуруқликдаги ва денгиздаги операцион вазиятни белгилайди. Украина Қуролли кучларининг захиралари Волчанск ва Часов Яр шаҳарларида жадал суръатда узоқ масофали қуроллар ёрдамида йўқ қилинмоқда.Шунингдек, ўтган ҳафтада Россия ҳарбий-денгиз кучлари УҚКнинг 12 та экипажсиз катерлари ва спецназ қўшинларини олиб кетаётган учта тезюрар катерни йўқ қилди. Ғарб ОАВлари ижтимоий тармоқларда ўз муваффақиятлари ҳақида ҳарчанд хабарлар тарқатишга уринмасин — бу Украина жанговар ҳаракатлар театрида вазиятни ўзгартира олмайди. Россия армияси Украина Қуролли кучларининг асосий таъминот йўлини узиб қўйиш учун бор-йўғи 7 км қолди. Буни ҳатто "Bild" ҳам кўрмоқда.14 июнь куни Россия президенти Владимир Путин Ғарбга янги тинчлик шартларини ёки Украина Қуролли Кучлари ва НАТОнинг юмшоқ таслим бўлишини таклиф қилди. Москванинг ўзгармас позицияси: Россия Федерациясининг барча янги ҳудудларини тан олиш, Украина қўшинларини ДХР, ЛХР, Херсон, Запорожье вилоятларидан тўлиқ олиб чиқиш, Киевнинг НАТОга қўшилишдан бош тортиши, Украинани сўзсиз демилитаризация ва денацификация қилиш.Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин бугун Россия президентининг фикрини такрорлади: Ғарб махсус операция зонасида ўз мағлубиятни тўлиқ англаб етмади ва алданишда давом этмоқда. Бу билан у Украинанинг сафарбарлик ресурслари ва давлатчилигини йўқ қилишда давом этмоқда. Инсониятнинг ижобий қарашли кўпчиллиги 15-16 июнь кунлари Швейцарияда бўлиб ўтган Украина бўйича "тинчлик конференцияси"ни эътиборсиз қолдирди ва геосиёсий воқеликдан ажралган "якуний декларацияни" қўллаб-қувватламади.Бюргеншток саммитининг асосий натижаси Зеленскийга биринчи F-16 самолётларини етказиб беришнинг эълон қилиниши ва Италия бош вазири Жоржиа Мелонининг маъсулиятсиз баёноти бўлди: " Агар Россия Швейцариядаги тинчлик саммити шартларига рози бўлмаса, Ғарб уни жамоавий таслим бўлишга мажбур қилади”. НАТО бош котиби Столтенберг Европада кўпроқ Америка ядровий қуроллари (B61-12) бомбаларини жойлаштириш ҳақида гапирди.Қандай бўлмасин, Украина можароси "эски дунё"нинг тугашини ва инсоният тараққиётида янги босқич бошланганини кўрсатади: асрлар давомида Ғарб томонидан эзилган давлатлар халқаро майдонга жараённинг тенг ҳуқуқли иштирокчилари сифатида қайтишмоқда. АҚШ ва НАТО ядровий қурол (яъни ўз жонига қасд қилиш) билан бу "муаммо"ни ҳал қила олмайди.Россия кураши аксарият инсоният манфаатларига жавоб беради. Шу сабабли, Швейцарияда бўлиб ўтган Ғарб "тинчлик конференцияси" глобал жанубий мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланмади. Немис журналисти Кристоф Ваннер "Die Welt" нашрига Кремль конференцияга эътибор бермаганини, Россиянинг Украинага нисбатан ёндашувларида “ҳеч нарса ўзгармаганини” таъкидлади.Швейцариянинг “ Neue Zürcher Zeitung” нашри шундай деди: “Ғарб Путиннинг ғояларини амалга ошмайдиган деб аташи мумкин, аммо охир-оқибат уларни жиддий қабул қилишга тўғри келади. Москва фақат Россия манфаатларини ҳисобга олган ҳолда музокаралар жараёнида иштирок этиш ниятида... Россия аҳолисининг аксарияти фаол ёки пассив равишда Ғарбга қарши кайфиятда... Энди 2022 йил 24 февралгача айтилган шартларга қайтишни тасаввур қилиб бўлмайди. Украинани ҳеч қандай қўллаб-қувватлаш "эски, бой берилган дунё тартибини" қайтара олмайди."Эски дунё"нинг қулаши шароитида фақат ҳақиқатдан ажралган, ақли ва ўзини ҳимоя қилиш туйғусини бутунлай йўқотган сиёсий масхарабозлар Бандера прокси армияси, ва Американинг эски F-16 самолётлари ва янги В61-12 бомбалари билан дунёнинг энг кучли ядровий давлатига таҳдид солиши мумкин..Ҳарбий кузатувчи Александр Хроленконинг Телеграмдаги каналига обуна бўлинг.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0c/27084591_432:0:1547:837_1920x0_80_0_0_5ecedc2f8bdcf341ed3a2f1966c83eab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
россия украина қуролли кучлар махсус операция
россия украина қуролли кучлар махсус операция
УҚК ва НАТО тақдирини осмон ҳал қилади
21:15 18.06.2024 (янгиланди: 11:13 19.06.2024) Россия армияси Украина Қуролли кучларининг асосий таъминот йўлини узиб қўйиш учун бор-йўғи 7 км қолди.
Ғарб ўзининг ер, ҳаво ва коинотдаги мисли кўрилмаган имкониятларидан, яъни УҚКни разведка ва алоқа воситалари, қурол ва ўқ-дорилар, сон-саноқсиз дронлар билан таъминлаётган бўлса-да — Россия позициясини заифлаштира олмайди.
НАТО сунъий йўлдош разведка ва алоқа тизимлари, юқори аниқликдаги "Storm Shadow", "Scalp" ва ATACMS ракеталари, Пентагон ва НАТОнинг барча "кўп тармоқли операциялари" муваффақиятсиз бўлиб қолмоқда.
17 июнь куни Россия Аэрокосмик кучлари Су-34 фронт бомбардимончи самолётларининг навбатдаги партияси билан тўлдирилди. Су-34 душманнинг ўт очиш ва электрон қарши кураши шароитида, туну кун ва мураккаб об-ҳаво шароитида жанговар вазифаларни бажаришга қодир.
Россиянинг ҳаводаги устунлиги, қуруқликдаги ва денгиздаги операцион вазиятни белгилайди. Украина Қуролли кучларининг захиралари Волчанск ва Часов Яр шаҳарларида жадал суръатда узоқ масофали қуроллар ёрдамида йўқ қилинмоқда.
Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 14 июнга ўтар кечаси Россия осмонида душманнинг 87 та учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширди, улардан 70 таси Ростов вилоятида. Синхрон равишда учирилган дронлар НАТО етказиб берган янги партиядан бўлса керак.
Шунингдек, ўтган ҳафтада Россия ҳарбий-денгиз кучлари УҚКнинг 12 та экипажсиз катерлари ва спецназ қўшинларини олиб кетаётган учта тезюрар катерни йўқ қилди.
Ғарб ОАВлари ижтимоий тармоқларда ўз муваффақиятлари ҳақида ҳарчанд хабарлар тарқатишга уринмасин — бу Украина жанговар ҳаракатлар театрида вазиятни ўзгартира олмайди.
Россия армияси Украина Қуролли кучларининг асосий таъминот йўлини узиб қўйиш учун бор-йўғи 7 км қолди. Буни ҳатто "Bild" ҳам кўрмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, махсус операция бошланганидан буён Украинанинг 25 867 та учувчисиз аппарати, 613 та самолёти, 276 та вертолёти ва 529 та зенит-ракета комплекси йўқ қилинган. Булар УҚК учун бутун дунё бўйлаб 50 та донор давлатлардан 98 миллиард АҚШ доллари эвазиган тўпланган қуроллар.
14 июнь куни Россия президенти Владимир Путин Ғарбга янги тинчлик шартларини ёки Украина Қуролли Кучлари ва НАТОнинг юмшоқ таслим бўлишини таклиф қилди.
Москванинг ўзгармас позицияси: Россия Федерациясининг барча янги ҳудудларини тан олиш, Украина қўшинларини ДХР, ЛХР, Херсон, Запорожье вилоятларидан тўлиқ олиб чиқиш, Киевнинг НАТОга қўшилишдан бош тортиши, Украинани сўзсиз демилитаризация ва денацификация қилиш.
Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин бугун Россия президентининг фикрини такрорлади:
"Тинчлик битимини имзолаш учун кейинги шартлар — Украина учун янада мураккаб ва қаттиқроқ бўлади". Агар Кремль Киев режимига ва Ғарбга умуман янги тинчлик режасини таклиф қилса. Россия махсус операция ҳудудида ҳам кенгроқ миқёсда ҳам қарама-қаршиликни тўхтатмайди. Бу янги ҳақиқатдир.
Ғарб махсус операция зонасида ўз мағлубиятни тўлиқ англаб етмади ва алданишда давом этмоқда. Бу билан у Украинанинг сафарбарлик ресурслари ва давлатчилигини йўқ қилишда давом этмоқда.
Инсониятнинг ижобий қарашли кўпчиллиги 15-16 июнь кунлари Швейцарияда бўлиб ўтган Украина бўйича "тинчлик конференцияси"ни эътиборсиз қолдирди ва геосиёсий воқеликдан ажралган "якуний декларацияни" қўллаб-қувватламади.
Бюргеншток саммитининг асосий натижаси Зеленскийга биринчи F-16 самолётларини етказиб беришнинг эълон қилиниши ва Италия бош вазири Жоржиа Мелонининг маъсулиятсиз баёноти бўлди: " Агар Россия Швейцариядаги тинчлик саммити шартларига рози бўлмаса, Ғарб уни жамоавий таслим бўлишга мажбур қилади”. НАТО бош котиби Столтенберг Европада кўпроқ Америка ядровий қуроллари (B61-12) бомбаларини жойлаштириш ҳақида гапирди.
Қандай бўлмасин, Украина можароси "эски дунё"нинг тугашини ва инсоният тараққиётида янги босқич бошланганини кўрсатади: асрлар давомида Ғарб томонидан эзилган давлатлар халқаро майдонга жараённинг тенг ҳуқуқли иштирокчилари сифатида қайтишмоқда. АҚШ ва НАТО ядровий қурол (яъни ўз жонига қасд қилиш) билан бу "муаммо"ни ҳал қила олмайди.
Машҳур француз сиёсатчиси Анри Жено шундай таъкидлаган: “Дунёда даҳшатли воқеалар содир бўлмоқда, аммо дунёнинг ғарбийлашув босқичи шу тариқа тугайди. Ғарб беш аср давомида четга сурган ва хўрлаган барча қадимий империялар, барча қадимий цивилизациялар халқаро майдонга қайтишни талаб қилади”.
Россия кураши аксарият инсоният манфаатларига жавоб беради. Шу сабабли, Швейцарияда бўлиб ўтган Ғарб "тинчлик конференцияси" глобал жанубий мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланмади. Немис журналисти Кристоф Ваннер "Die Welt" нашрига Кремль конференцияга эътибор бермаганини, Россиянинг Украинага нисбатан ёндашувларида “ҳеч нарса ўзгармаганини” таъкидлади.
Швейцариянинг “ Neue Zürcher Zeitung” нашри шундай деди: “Ғарб Путиннинг ғояларини амалга ошмайдиган деб аташи мумкин, аммо охир-оқибат уларни жиддий қабул қилишга тўғри келади. Москва фақат Россия манфаатларини ҳисобга олган ҳолда музокаралар жараёнида иштирок этиш ниятида... Россия аҳолисининг аксарияти фаол ёки пассив равишда Ғарбга қарши кайфиятда... Энди 2022 йил 24 февралгача айтилган шартларга қайтишни тасаввур қилиб бўлмайди. Украинани ҳеч қандай қўллаб-қувватлаш "эски, бой берилган дунё тартибини" қайтара олмайди.
"Эски дунё"нинг қулаши шароитида фақат ҳақиқатдан ажралган, ақли ва ўзини ҳимоя қилиш туйғусини бутунлай йўқотган сиёсий масхарабозлар Бандера прокси армияси, ва Американинг эски F-16 самолётлари ва янги В61-12 бомбалари билан дунёнинг энг кучли ядровий давлатига таҳдид солиши мумкин..
Ҳарбий кузатувчи Александр Хроленконинг Телеграмдаги каналига обуна бўлинг.