Зойир Мирзаев Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ташриф буюрди

Тошкент ва Сўғд вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамда ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегацияси Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ташриф буюрди.
Сўғдда Ўзбекистон делегацияси миллий ашула ва рақслар билан самимий кутиб олинди.
Тошкент вилояти делегациясининг Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ташрифи
Делегация бугун “Сўғд-2024” савдо ярмаркасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди, Зойир Мирзаев у ерда нутқ сўзлади.
Визит делегации Ташкентской области в Согдийскую область Таджикистана
Ташриф давомида Тошкент вилояти ва Сўғд виоляти вакиллари ўзаро иқтисодий шерикчилик муносабатларини йўлга қўйиш, савдо ва товар айрибошлаш ҳажмини янада ошириш, ижтимоий ҳамкорликни кенгайтириш, туризмни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Музокаралар давомида яқин вақтда мактаб ва олий таълим йўналишида ўзаро яқин ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишига келишиб олинди.
Тошкент вилояти делегациясининг Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ташрифи
Шунингдек, туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.
Ташриф давомида ўзбек, тожик тадбиркорлари иштирокида B2B форматида мулоқот ўтказилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти делегациясининг Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ташрифи