Қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин — Ўзгидромет

Республика бўйича ҳаво ҳарорати +34-39° бўлади, баъзи ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Бугун баъзи жойларда қисқа мудатли ёмғир ёғиши мумкин, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Гидрометеорология маркази.
"Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин", - дейилади хабарда.

Ҳарорат +34-39°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41° гача бўлади.

Тошкентда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +35-37° бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +22-27° бўлади.
Тошкентда соат 9:00 даги атмосфера ҳавоси мониторинги
РМ10 дисперсли заррачаларининг миқдори 25,81 мкг/м3 ни ташкил этди. Бу SanEQvaN 0053-23 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.
РМ 2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 11,62 мкг/м3 ни ташкил этди, бу ЖССТ тавсияларидан 2,3 марта ошди (5 мкг/м3).
Углерод оксиди СО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 1,29 мг/м3 ни ташкил этди. Бу SanEQvaN 0053-23 (5 мг/м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.