Пхеньян кўчалари Путин ташрифи олдидан безатилди — видео

КХДР пойтахти кўчалари Путин ташрифи олдидан Россия байроқлари ва президент портретлари билан безатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Шимолий Корея пойтахти кўчалари Россия президенти Владимир Путин ташрифи олдидан Россия байроқлари ва президент портретлари билан безатилди.

Путин бугун кечқурун Шимолий Кореяга жўнаб кетади. Ташриф олдидан давлат раҳбари “Россия ва КХДР: йиллар давомидаги дўстлик ва ҳамкорлик анъаналари” мавзусида мақола чоп этди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 19 июнь куни бўлиб ўтади.
Путин КХДРга ташрифи арафасида мақола ёзди