БРИКС Ўйинларида Ўзбекистон учинчи олтин медални қўлга киритди

Тўртинчи кун якунида Ўзбекистон жамоаси 3 та олтин, 7 та кумуш ва 17 та бронза медал соҳиби бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган БРИКС Ўйинларида Ўзбекистон жамоаси учинчи олтин медалга сазовор бўлди, деб хабар қилмоқда Спорт вазирлиги.
Олтин медаль соҳиби — Дарья Латишева, ушунинг нанқуан йўналиши бўйича.
Кун давомида Ўзбекистонлик спортчилар яна 2 та бронза медалини қўлга киритишди:
Шаҳбоз Холмирзаев, Меҳрожбек Маматқулов, Евгений Агафонов, Давржон Давронов (академик эшкак эшиш, М4х);
Алишер Турдиев, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев, Фазлиддин Каримов, Шаҳриёр Ҳамдамов, Шуҳрат Шодиев, Евгений Агафонов, Обиджон Жўрақулов, Фаррух Облақулов (академик эшкак эшиш, М8+).

Тўртинчи кун якунида Ўзбекистон 3 та олтин, 7 та кумуш ва 17 та бронза медаллар билан умумжамоа ҳисобида Россия, Беларус, Хитой ва Эрондан сўнг бешинчи ўринда кетмоқда.