TOШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Россиянинг Қозон шаҳрида бошланган VI BRIKS ўйинларининг биринчи куни Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли бошланди, деб хабар берди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзбекистон вакиллари кун давомида 1 тадан олтин ва кумуш, 4 та бронза, жами 6 та медал жамғаришди. Шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик спортчилар:
олтин медаль:
Убайдулло Мўминов (самбо, -71 кг);
кумуш медаль:
Сардор Олимжонов (самбо, -64 кг);
бронза медаль:
Диана Онкес (синхрон сузиш, техник соло);
Илҳом Пармонов (самбо, -58 кг);
Шуҳрат Нормуродов (самбо, -79 кг);
Муштарий Жаркова (самбо, -59 кг).
Биринчи кундан сўнг Ўзбекистон делегацияси Россия, Беларусь ва Хитой жамоаларидан кейин тўртинчи ўринда кетмоқда.
Маълумот учун, 12-23 июнь кунлари Қозон шаҳрида VI BRIKS ўйинлари бўлиб ўтмоқда.