"Минглаб одамлар ҳалок бўлди". Зеленский саммит туфайли танқидга учради

Соскин: Зеленский украиналикларнинг оммавий ўлими фонида Швейцариядаги саммитга боради.
Sputnik
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Владимир Зеленский украиналикларнинг оммавий ўлими ва даҳшатли иқтисодий вазият фонида Швейцариядаги саммитга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин YouTube видеоблогида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Мамлакатда сафарбарлик ниқоби остида оммавий одам ўғирлаш содир бўлмоқда. Мамлакатда юз минглаб одамлар ҳалок бўлди ёки яраланди, Зеленский эса бу вақтда конференцияга кетмоқчи", – дея шикоят қилди Соскин.

Сиёсатшуноснинг сўзларига кўра, Украина ҳозирда даҳшатли иқтисодий вазиятни бошидан кечирмоқда ва деярли банкрот, бироқ фуқароларга ёрдамга кетиши мумкин бўлган маблағларни Зеленский ҳукумати Швейцариядаги саммит вақтида сарфлайди.
У Украина ҳарбийлари окопларда ўтирган пайтда Киев режими раҳбари ва унинг сафдошлари ўзгача таомлар ва Бюргеншток меҳмонхонасидан баҳраманд бўлишларини афсус билан айтди.
Швейцария 15-16 июнь кунлари Люцерн шаҳри яқинида, Бюргеншток курортида Украина бўйича конференция ўтказади. 80 тага яқин давлат иштирокини тасдиқлади. АҚШ президенти Жо Байден, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва анжуманда қатнашмайди.
Россиянинг Берндаги элчихонаси матбуот котиби Владимир Хохловнинг РИА Новостига хабар беришича, Швейцария Украина бўйича саммитда иштирок этиш учун Москвага таклифнома юбормаган, мамлакат вакиллари ҳеч қандай ҳолатда ҳам иштирок этмайди. Унинг қўшимча қилишича, ташкилотчилар томонидан шиддат билан илгари сурилган тинчлик конференцияси ғояси Россия учун қабул қилиниши мумкин эмас, чунки Россия манфаатларини ҳисобга олмайдиган “тинчлик формуласи”ни илгари суришнинг бошқа варианти ҳақида гап кетмоқда. Кремлда Украина можаросидаги вазиятни Россия иштирокисиз ҳал қилиш вариантларини излаш мутлақо мантиқсиз ва бефойда эканлиги айтилди.