https://sputniknews.uz/20240612/zelenskiy-sammit-44346037.html
"Минглаб одамлар ҳалок бўлди". Зеленский саммит туфайли танқидга учради
"Минглаб одамлар ҳалок бўлди". Зеленский саммит туфайли танқидга учради
Sputnik Ўзбекистон
Соскин: Зеленский украиналикларнинг оммавий ўлими фонида Швейцариядаги саммитга боради. 12.06.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-06-12T22:00+0500
2024-06-12T22:00+0500
2024-06-13T08:43+0500
дунё янгиликлари
дунёда
украина
владимир зеленский
швейцария
саммит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/0e/42936114_0:0:2316:1302_1920x0_80_0_0_2a5c7c586eff869f79e3c0ef9c99cb5a.jpg
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Владимир Зеленский украиналикларнинг оммавий ўлими ва даҳшатли иқтисодий вазият фонида Швейцариядаги саммитга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин YouTube видеоблогида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.Сиёсатшуноснинг сўзларига кўра, Украина ҳозирда даҳшатли иқтисодий вазиятни бошидан кечирмоқда ва деярли банкрот, бироқ фуқароларга ёрдамга кетиши мумкин бўлган маблағларни Зеленский ҳукумати Швейцариядаги саммит вақтида сарфлайди.У Украина ҳарбийлари окопларда ўтирган пайтда Киев режими раҳбари ва унинг сафдошлари ўзгача таомлар ва Бюргеншток меҳмонхонасидан баҳраманд бўлишларини афсус билан айтди.Швейцария 15-16 июнь кунлари Люцерн шаҳри яқинида, Бюргеншток курортида Украина бўйича конференция ўтказади. 80 тага яқин давлат иштирокини тасдиқлади. АҚШ президенти Жо Байден, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва анжуманда қатнашмайди.Россиянинг Берндаги элчихонаси матбуот котиби Владимир Хохловнинг РИА Новостига хабар беришича, Швейцария Украина бўйича саммитда иштирок этиш учун Москвага таклифнома юбормаган, мамлакат вакиллари ҳеч қандай ҳолатда ҳам иштирок этмайди. Унинг қўшимча қилишича, ташкилотчилар томонидан шиддат билан илгари сурилган тинчлик конференцияси ғояси Россия учун қабул қилиниши мумкин эмас, чунки Россия манфаатларини ҳисобга олмайдиган “тинчлик формуласи”ни илгари суришнинг бошқа варианти ҳақида гап кетмоқда. Кремлда Украина можаросидаги вазиятни Россия иштирокисиз ҳал қилиш вариантларини излаш мутлақо мантиқсиз ва бефойда эканлиги айтилди.
украина
швейцария
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/0e/42936114_0:0:2058:1543_1920x0_80_0_0_5d6a1998b919c46e0423232edb34ef71.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, украина, владимир зеленский, швейцария, саммит
дунё янгиликлари, дунёда, украина, владимир зеленский, швейцария, саммит
"Минглаб одамлар ҳалок бўлди". Зеленский саммит туфайли танқидга учради
22:00 12.06.2024 (янгиланди: 08:43 13.06.2024) Соскин: Зеленский украиналикларнинг оммавий ўлими фонида Швейцариядаги саммитга боради.
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Владимир Зеленский украиналикларнинг оммавий ўлими ва даҳшатли иқтисодий вазият фонида Швейцариядаги саммитга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин YouTube видеоблогида маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. "Мамлакатда сафарбарлик ниқоби остида оммавий одам ўғирлаш содир бўлмоқда. Мамлакатда юз минглаб одамлар ҳалок бўлди ёки яраланди, Зеленский эса бу вақтда конференцияга кетмоқчи", – дея шикоят қилди Соскин.
Сиёсатшуноснинг сўзларига кўра, Украина ҳозирда даҳшатли иқтисодий вазиятни бошидан кечирмоқда ва деярли банкрот, бироқ фуқароларга ёрдамга кетиши мумкин бўлган маблағларни Зеленский ҳукумати Швейцариядаги саммит вақтида сарфлайди.
У Украина ҳарбийлари окопларда ўтирган пайтда Киев режими раҳбари ва унинг сафдошлари ўзгача таомлар ва Бюргеншток меҳмонхонасидан баҳраманд бўлишларини афсус билан айтди.
Швейцария 15-16 июнь кунлари Люцерн шаҳри яқинида, Бюргеншток курортида Украина бўйича конференция ўтказади. 80 тага яқин давлат иштирокини тасдиқлади. АҚШ президенти Жо Байден, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва анжуманда қатнашмайди.
Россиянинг Берндаги элчихонаси матбуот котиби Владимир Хохловнинг РИА Новостига хабар беришича, Швейцария Украина бўйича саммитда иштирок этиш учун Москвага таклифнома юбормаган, мамлакат вакиллари ҳеч қандай ҳолатда ҳам иштирок этмайди. Унинг қўшимча қилишича, ташкилотчилар томонидан шиддат билан илгари сурилган тинчлик конференцияси ғояси Россия учун қабул қилиниши мумкин эмас, чунки Россия манфаатларини ҳисобга олмайдиган “тинчлик формуласи”ни илгари суришнинг бошқа варианти ҳақида гап кетмоқда. Кремлда Украина можаросидаги вазиятни Россия иштирокисиз ҳал қилиш вариантларини излаш мутлақо мантиқсиз ва бефойда эканлиги айтилди.