TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон маданияти кунларини ўтказиш доирасида республикада бўлиб турган Озарбайжон маданият вазири Адил Каримлини қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Учрашув аввалида Адил Каримли президентга Озарбайжон етакчси Илҳом Алиевнинг саломлари ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини, шу жумладан устувор ҳисобланган гуманитар соҳадаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон маданият вазири Адил Каримлини қабул қилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
"Мамлакатимиз етакчиси сўнгги йилларда маданий алмашинув фаоллашганини катта мамнуният билан қайд этди", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бугун бошланган Озарбайжон маданияти кунлари доирасида шоир ва мутафаккир Муҳаммад Фузулий китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, кўргазма, саҳна асарлари намойишлари ва бошқа тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон маданият вазири Адил Каримлини қабул қилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
"Йўл харитаси" асосида фаол мулоқотни ва табирларга бой маданий дастурни давом эттириш, ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ ва АЙСЕСКО каби халқаро ташкилотлар доирасида қўшма ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.
Маълумот учун, шу йил бошидан буён Бокуда Ўзбекистон илм-фани ва маданияти кунлари, кўргазма ва "Лазги" миллий балети премьераси муваффақиятли ўтказилди.