https://sputniknews.uz/20240611/shavkat-mirziyoev-ozarbayzhon-madaniyat-vazir-44335831.html
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон маданият вазирини қабул қилди — муҳокама этилган масалалар
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон маданият вазирини қабул қилди — муҳокама этилган масалалар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда.
2024-06-11T17:21+0500
2024-06-11T17:21+0500
2024-06-11T17:21+0500
маданият
ўзбекистон
озарбайжон
шавкат мирзиёев
илҳом алиев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/0b/44335982_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_7c80ee92e804a97baa9aef100f7f2eb1.jpg
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон маданияти кунларини ўтказиш доирасида республикада бўлиб турган Озарбайжон маданият вазири Адил Каримлини қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Учрашув аввалида Адил Каримли президентга Озарбайжон етакчси Илҳом Алиевнинг саломлари ва энг эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини, шу жумладан устувор ҳисобланган гуманитар соҳадаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Қайд этилишича, бугун бошланган Озарбайжон маданияти кунлари доирасида шоир ва мутафаккир Муҳаммад Фузулий китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, кўргазма, саҳна асарлари намойишлари ва бошқа тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. "Йўл харитаси" асосида фаол мулоқотни ва табирларга бой маданий дастурни давом эттириш, ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ ва АЙСЕСКО каби халқаро ташкилотлар доирасида қўшма ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди. Маълумот учун, шу йил бошидан буён Бокуда Ўзбекистон илм-фани ва маданияти кунлари, кўргазма ва "Лазги" миллий балети премьераси муваффақиятли ўтказилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/0b/44335982_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_9118970f5e57a50bb59262a0ff0829be.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев озарбайжон маданият вазири адил каримли
шавкат мирзиёев озарбайжон маданият вазири адил каримли
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон маданият вазирини қабул қилди — муҳокама этилган масалалар
Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда.
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон маданияти кунларини ўтказиш доирасида республикада бўлиб турган Озарбайжон маданият вазири Адил Каримлини қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Учрашув аввалида Адил Каримли президентга Озарбайжон етакчси Илҳом Алиевнинг саломлари ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини, шу жумладан устувор ҳисобланган гуманитар соҳадаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
"Мамлакатимиз етакчиси сўнгги йилларда маданий алмашинув фаоллашганини катта мамнуният билан қайд этди", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бугун бошланган Озарбайжон маданияти кунлари доирасида шоир ва мутафаккир Муҳаммад Фузулий китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, кўргазма, саҳна асарлари намойишлари ва бошқа тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
"Йўл харитаси" асосида фаол мулоқотни ва табирларга бой маданий дастурни давом эттириш, ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ ва АЙСЕСКО каби халқаро ташкилотлар доирасида қўшма ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.
Маълумот учун, шу йил бошидан буён Бокуда Ўзбекистон илм-фани ва маданияти кунлари, кўргазма ва "Лазги" миллий балети премьераси муваффақиятли ўтказилди.