"Агар маълум бир ҳисоб бирлигининг ўз блокчейни бўлмаса, уни крипто-активга тенглаштиришгандан маъно йўқ. Айни пайтда экранга босиш орқали олинаётган тангалар ҳисоб бирликлари бўлиб, уларни криптоактивлар билан тенглаштириш мумкин эмас ва иложи йўқ, чунки уларнинг блокчейни йўқ. Бу тангалар, оддий қилиб айтганда, шунчаки чизилган, уларда ҳеч қандай кафолат йўқ, яъни улар ушбу ўйиннинг қандайдир ички ҳисоб бирлигидир (тангаси)”, — дея тушунтирди Асқар Зокиров.
“Шу билан бирга, агар кимдир бирор жойда бирор нарсани "листинг" қилган бўлса ҳам, кўп тангалар учун, улар блокчейнда пайдо бўлишидан олдин ёки "листинг" қилинишидан олдин, ушбу танга нархи бўйича қандайдир шартнома савдолари бошланади, танганинг ўзи ҳали мавжуд эмас. Аммо маълум бир танганинг нархи ва таклифи гўёки қаердадир пайдо бўлганлиги ҳам фирибгарлик схемаси бўлиши мумкин”, — дея қўшимча қилди Асқар Зокиров.