Hamster Kombat: ўзбекистонликлар ҳамстер ўйинидан пул ишлай оладими?

© Sputnik/Сгенерировано ИИHamster Kombat. Изображение сгенерировано ИИ
Hamster Kombat. Изображение сгенерировано ИИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2024
Oбуна бўлиш
Ўйин орқали тўпланган тангалар крипто-активга тенг бўла оладими ёки йўқми, шунингдек, уларнинг биржага қабул қилиниши ҳақида эксперт фикр билдирди.
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Сўнгги пайтларда "Telegram" да Hamster Kombat ўйини кенг тарқалмоқда. Мазкур ўйин орқали тўпланган тангаларни сотиб, пул ишлаб олишга умид қилаётганлар ҳам бор. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Sputnik Ўзбекистон мухбирига ўйин ҳақиқий фойда келтира олиш ёки олмаслиги ҳақида маълумот берди.
Ўйиннинг моҳияти виртуал ҳамстерга босиш ва тангалар тўплашдан иборат. Ўзбекистоннинг баъзи Telegram-каналларида ўйин тез орада биржага чиқарилиши, яъни барча тўпланган тангаларни сотиш ва пул ишлаб топиш мумкинлиги ҳақида хабар берилган. Шунингдек, гўёки, бу тангалар ҳозир ҳам маълум бир қийматга эга деган тушунча ҳам бор. Бунга ишониш мумкинми ва қандай ҳолатда крипто-актив қийматга бўлади? Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги криптоактивлар муомаласи соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Асқар Зокиров маълум қилди.
Эксперт сўзларига кўра, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ крипто-актив – бу мулкий ҳуқуқ (номоддий актив) бўлиб, у эгасига ва талаб-таклиф асосида шаклланадиган нархга эга бўлиши керак. Шу билан бирга, крипто-актив блокчейнда, яъни тақсимланган маълумотлар реестрида бўлиши керак.

"Агар маълум бир ҳисоб бирлигининг ўз блокчейни бўлмаса, уни крипто-активга тенглаштиришгандан маъно йўқ. Айни пайтда экранга босиш орқали олинаётган тангалар ҳисоб бирликлари бўлиб, уларни криптоактивлар билан тенглаштириш мумкин эмас ва иложи йўқ, чунки уларнинг блокчейни йўқ. Бу тангалар, оддий қилиб айтганда, шунчаки чизилган, уларда ҳеч қандай кафолат йўқ, яъни улар ушбу ўйиннинг қандайдир ички ҳисоб бирлигидир (тангаси)”, — дея тушунтирди Асқар Зокиров.

Айни пайтда (2024 йил 10 июнь ҳолатига кўра) ушбу ҳисоб бирлиги блокчейнга эга эмаслигини инобатга олиб, улар биржаларда листинг олмайдилар (листинг – биржага кириш тартиби), дея аниқлик киритди эксперт. Фақат блокчейнга эга бўлган тангалар крипто биржаларида савдо қилишга рухсат этилади.

“Шу билан бирга, агар кимдир бирор жойда бирор нарсани "листинг" қилган бўлса ҳам, кўп тангалар учун, улар блокчейнда пайдо бўлишидан олдин ёки "листинг" қилинишидан олдин, ушбу танга нархи бўйича қандайдир шартнома савдолари бошланади, танганинг ўзи ҳали мавжуд эмас. Аммо маълум бир танганинг нархи ва таклифи гўёки қаердадир пайдо бўлганлиги ҳам фирибгарлик схемаси бўлиши мумкин”, — дея қўшимча қилди Асқар Зокиров.

Шундай қилиб, Hamster Kombat Telegram даги оддий ўйин бўлиб, ундаги тангалар ҳеч қандай крипто-актив ҳисобланмайди ва улар блокчейнга эга эмас, улар ҳеч қандай биржаларга киритилмайди, шунинг учун улар ҳеч нарсага арзимайди.
Янгиликлар лентаси
0