TOШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Россиянинг "Восток" қўшинлари гуруҳи ДХРдаги Старомайорскоени озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, "Восток" қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари душман мудофааси тубига юришни давом эттирди ва Донецк Халқ Республикасининг Старомайорское қишлоғини озод қилди.
"Сўнгги 24 соат ичида Украина Қуролли кучлари фронтнинг ушбу секторида 140 нафаргача ҳарбий хизматчи, иккита транспорт воситаси, Д-20 қуроли, FH-70 ва Д-30 гаубицаларини йўқотди", — дейилади хабарда.
Ўтган ҳафтада Жамоатчилик палатасининг суверенитет масалалари бўйича комиссияси раиси, янги ҳудудларни интеграциялашуви бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси Владимир Рогов РИА Новости агентлигига Россия бўлинмалари душманни Старомайорскоенинг шимолий чеккасига юборганини айтганди.